16:30 / 31.01.2018
164884

Ўзбекистон МХХ собиқ раҳбари Рустам Иноятовнинг таржимаи ҳоли

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати собиқ раиси, генерал-полковник Рустам Расулович Иноятовнинг таржимаи ҳоли:

Рустам Иноятов Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида туғилган. Отаси - Расул Иноятов, КГБ полковниги.

1965 йилдан 1967 йилга қадар Тошкент қурилиш трестида бетончи бўлиб ишлаган, шу билан бирга, университетда таълим олган. 1968 йилда Тошкент давлат университетининг эрон филологияси факультетини тамомлаган.

Университетни битирганидан сўнг СССР армияси сафида хизмат қилган. Ҳарбий хизматни ўташ чоғида СССР КГБ хизматига қабул қилинган. ЎзССР КГБ, СССР КГБ Биринчи бош бошқармасида турли зобитлик лавозимларида ишлаган.

1976 – 1981 йилларда – Афғонистонда дипломатик ҳимоя остида резидентура ходими.

1995 йилнинг 27 июнидан – Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси.

1996 йилда «генерал-лейтенант» унвони берилган, 1999 йилда - «генерал-полковник».

1999 йилдан Ўзбекистон Теннис Федерацияси президенти саналади.

«Шон-Шараф» ордени соҳиби.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рустам Иноятов МХХ раҳбарлигидан кетгани, Ихтиёр Абдуллаев МХХнинг янги раисига айлангани хабар берилганди.

Top