14:08 / 02.02.2018
6501

Безос Amazon ҳисоботини эълон қилиб, 6,5 млрд доллар ишлаб олди

Фото: Global Look Press

Жефф Безоснинг бойлиги Amazon.com Inc ҳисоботи эълон қилингани фонида кескин ортди. У 6 млрд доллардан кўпроқ ишлаб олди, деб хабар қилмоқда Bloomberg. Унинг компанияси байрамлардаги сотувлар бўйича сўнгги саккиз йил ичида энг яхши натижани қайд этди.

Кеча, 1 февраль куни Amazon тўртинчи чорак учун 1,86 млрд миқдорида тарихдаги энг йирик даромад ҳақида ҳисобот берди, бу янгилик фонида компания акциялари қўшимча савдолар вақтида 6 фоизга ўсди, дея таъкидлайди Reuters

Bloomberg Billionaires Index рейтинги ҳар куни савдолар якунланаётганда тўғирланади, бироқ пайшанба, 1 февраль куни, Безоснинг бойлиги қўшимча савдолар вақтида (after hours) 116,4 млрд доллардан 123 млрд долларга ошди. Агарда бундай ўсиш жума куни ҳам сақлаб қолинса, унинг бойлиги Bloomberg рейтингига киритилади ҳамда бу янги рекордга айланади. Безоснинг соф активлари январда ҳаммаси бўлиб 17,4 млрд долларга ўсди, деб хабар қилмоқда Bloomberg ўз ҳисоб-китобларига таянган ҳолда.

Top