19:36 / 02.02.2018
16602

Эрдўғанни Ватиканга сафари вақтида 3500 киши қўриқлайди

Фото: trend.az

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ватиканга сафари давомида хавфсизлигини хавфсизлик кучларининг 3500 вакили таъминлайди. Бу ҳақда турк ОАВ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Эрдўған сафари давомида Италия президенти билан ҳам учрашади.

Эрдўған Ватиканга 5 февралда Рим папаси Франциск таклифи билан келади. Бу Туркия президентларининг охирги 59 йилдаги Ватиканга биринчи сафари бўлади.

Ташриф давомида АҚШнинг Ал-Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиши қарори муҳокама қилинади.

2014 йилда Франциск Туркияга ташриф буюрган.

Top