17:55 / 02.02.2018
26353

Қайси усулда ҳосил етиштириш деҳқонни бой қилиши айтилди 

Фото: ЎзА

Кейинги пайтда Ўзбекистонда деҳқончиликнинг “тўқсонбости” усули тобора оммалашмоқда. Чунки у деҳқонларга бойиб кетиш имконини бермоқда. Ахир, бу усулни қўллаб, аҳолига айни “илигузилди” пайтида витаминларга бой маҳсулотларни тортиқ қилиш мумкин. 

“Халқ сўзи” нашрининг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига асосан хабар беришича, жорий йил ҳосили учун 2017 йил куз ойларида “тўқсонбости” усулида пиёз, саримсоқпиёз, карам, ошлавлаги, сабзи, кўкатлар, шунингдек, брокколи, рукколи, паре пиёзи экинлари экилди. 

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу экинлардан 1,6 миллион тонна пиёз, 283 минг тонна саримсоқпиёз, 184 минг тонна кўкпиёз, 400 минг тонна кўкатлар, 592 минг тонна сабзи, 263 минг тонна ошлавлаги ҳосили олиниши кутилмоқда. 

Top