21:45 / 03.02.2018
19163

Хайрия натижаси: Жигар саратонига учраган Бегали даволаниш учун Ҳиндистонга йўл олди

Маълумки, KUN.UZ сайтида хайрия акцияси остида туркум мақолалар бериб бериб борилмоқда. Энг муҳими, бундай акциялар натижасиз қолмаяпти, амалга оширилаётган савобли ишлар бесамар кетмаяпти. 

Куни-кеча “Жигар саратонига чалинган 4 фарзанднинг отаси кўмакка муҳтож” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинган эди. Унда тақдир синовига учраган оила бошлиғи – тўрт фарзанднинг отаси Бегали Ахунов ҳақида сўз боради. 

Буни қаранг-ки, халқимизнинг саховатпешалигини сабаб, қисқа муддатда Бегалининг шифо топишига зарур маблуғ йиғилди. Бегали ва рафиқаси Дилдорахон даволаниш учун сафарга отланишди. Ҳиндистонда муолажа қилишни режалаштирган оила билан сафар олдидан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.

- Аллоҳга шукр, Ўзбекистонимизда яхши ва хайрли амалларни қиладиган жуда кўп экан. Озми-кўпми бизга ёрдам қўлини чўзишди. Бизга кўмаклашганларга ва бу хайрли ишни қилиш учун яхши ниятда дуода бўлаётганларга ҳам мингдан минг раҳмат. Аллоҳим уларни ўйлаган ният ва мақсадларига етказсин. Қилган эҳсонларини ўз даргоҳида қабул қилсин, - деб самимий тилакларини изҳор этди Дилдорахон.

Маълум бўлишича оила Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрига отланган. У ердаги шифохона билан зарур музокаралар олиб борилган.15-20 кунда операция қилинади. 

Учрашув жойининг ўзида моддий кўмак берганларнинг омонати ўз эгаларига бериб қўйилди.

- Бизга яхшилик қилганлардан Аллоҳ рози бўлсин ва бу савобли ишларини даргоҳига қабул қилсин, - деди Бегали Ахунов.

Эр-хотин бир тану бир жон. Дилдорахон ўз турмуш ўртоғи шифо топиши учун донор бўлишга рози. Яратганнинг инояти билан бу жуфтликнинг никоҳ риштаси оила бошига тушган ҳам-андуҳни енгиб ўтишда куч бўлди. Уларга биз оқ йўл тиладик. Яратган барчамиздан рози бўлсин.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top