23:34 / 06.02.2018
13258

Hyundai Santa Fe модели: илк суратлар ва маълумотлар

Фото: Hyundai

Hyundai компанияси янги авлоддаги Santa Fe кроссоверининг илк суратларини намойиш қилди ва у ҳақдаги баъзи маълумотларни ошкор қилди. Жанубий Кореяда машина 2 ва 2,2 литрли дизель ва 2 литрли бензинда ишловчи двигателллар билан таклиф қилинади. Узатмалар қутиси 8 поғонали, автомат. 

Машина мутлақ янги дизайн олган. Кроссовер салонида эътиборни тортувчи жиҳат уч поғонали асбоблар панели алоҳида турган мультимедиа тизими дисплейи, шамоллатиш тешиклари блоки ва иқлим-назорат ва ахборот-кўнгилочар тизиминини бошқарувчи блокдан иборат.  

Фото: Hyundai 

Santa Fe’да ўрнатилган қурилмалар ичидан BlueLink 2.0 тизими жой олади. Бу тизим смартфон ёрдамида масофадан туриб автомобилнинг асосий функцияларини бошқаришга имкон беради. 

Фото: Hyundai 
Фото: Hyundai 

Янги авлоддаги Santa Fe’нинг электрон ёрдамчилари рўйхати олд тўқнашувлардан ҳимоя қилиш тизимлари, полосада қолиш, ҳайдовчи толиққанлигини назорат қилиш, узоқни ёритувчи чироқларни автоматик бошқариш ва орқа ўриндиқларда болалар эсдан чиқариб қолдирилганидан огоҳлантирувчи Rear Occupant Alert функциясидан иборат.

Top