14:30 / 10.02.2018
7819

Қуръон мусобақасига Payme тизими орқали ҳомийлик қилиш имкони туғилди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Айни кунларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида Қуръон мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Унда қори ва қориялар баҳслашиб, ғолиблар аниқланмоқда.

Қорилар орасидаги мутлақ ғолибларни тақдирлаш ва барча қори иштирокчиларга эсдалик совғалари топшириш ишлари диний идора, жойлардаги вакиллик ва ҳомийлар томонидан амалга ошириб келинмоқда.

Қориларни қўшимча равишда тақдирлашни истаган, фарзанду аржумандлари ҳам дунёда мана шундай кўзни қувонтирадиган, охиратда эса ота-онасига тож кийдирадиган қорию қурролар бўлишини ният қилган узоқ-яқиндаги саховатпеша кишилар ҳомийлик қилиш таклифи билан чиқишмоқда.

Ҳомийлик қилиш истагини билдирган ҳимматли инсонлар учун “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси” ташкилий ҳайъати томонидан махсус ҳисоб рақами очилган эди. Бироқ бу банкка бориш ва ортиқча оворагарчиликни туғдиргани учун, барчага қулай бўлган Payme тизими орқали тўловни амалга ошириш хизмати ишга туширилди.

Энди, хайру саховатлар қилишни хоҳлаган юртдошларимиз махсус ҳисоб рақамга осонгина мурувват қилишлари мумкин.

Top