12:44 / 10.02.2018
20912

Ўзбекистон Тожикистон билан темир йўлни қайта тиклашга киришди

Фото: Flickr

Ўзбекистон «Ғалаба-Амузанг» темир йўл тармоғини қайта тиклашга киришди, унинг ёрдамида Ўзбекистон темир йўллари Тожикистон жануби билан боғланади. Ушбу йўналишларнинг Тожикистон билан чегарадош қисмлари 2012 йил бошида олиб ташланган, деб ёзмоқда «АП».

«Ўзбек томони Тожикистоннинг Хатлон вилояти томон йўналган темир йўлларни тиклашга киришди. Бу ишлар яқин кунларда ниҳоясига етказилиши режалаштирилмоқда», - дея айтиб ўтган нашрнинг Тожикистон ҳукуматидаги манбаси.

Ушбу йўл бўйлаб поездлар қатнови март ойининг биринчи ўн кунига қадар бошланиши кутилмоқда. Бу даврда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи режалаштирилган.

Келажакда, манба сўзларига кўра, икки мамлакат пойтахти ўртасида темир йўл йўловчи қатновларини очиш режалаштирилмоқда.

Top