22:51 / 14.02.2018
44696

Ўғрилик вақтида ўғри ўз шеригини “нокаутга” учратди (видео)

Шанхай полицияси Weibo ижтимоий тармоғида кузатув камерасига қайд қилинган муваффақиятсиз ўғрилик видеосини жойлаштирди.

Видеода икки ўғри бинонинг витринасини ғишт билан синдириб, унинг ичига кирмоқчи бўлаётганини кўриш мумкин. Ўғрилардан бири витринага ғишт улоқтиргач четга ўтаётганда шериги отган ғишт бошига тегади ва уни ҳушидан кетказади. Натижада шеригини "нокаут"га учратган ўғри “муваффақиятли ов” ўрнига беҳуш шеригини қўлларидан тортқилаганча қочишига тўғри келади. 

“Агар барча ўғрилар шундай бўлганларида, биз белгилангандан кўпроқ ишламасдик”, деб изоҳ берганлар полициячилар ушбу воқеага.

Жиноятчилар ушлангани-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

 

Top