10:33 / 15.02.2018
31202

2017 йилда Ўзбекистонда қанча одам поезд остида қолиб ҳалок бўлгани айтилди

Фото: Иллюстратив фото

2017 йилда Ўзбекистонда 22 марта поезд билан тўқнашув содир бўлди, 19 киши ҳалок бўлди, 3 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ сайтида хабар берилган.

Ўз эҳтиётсизлиги туфайли ҳалок бўлганлар орасида саккиз киши бор. Яна етти шахс ўзини поезд тагига ташлаган.

Ўтган йили йирик шохли қорамоллар билан поезд тўқнашувлари 48 марта содир бўлди.

Йил давомида 39 маротаба поездларга тош ва бошқа оғир буюмларни отиш ҳоллари қайд этилди, шу жумладан, Афросиёб тезюрар поездларига - 14 та. 

Top