23:15 / 21.02.2018
34984

Туркманистон ҳукумати 25 та зирҳланган Mercedes-Maybach’ни сотувга қўйди

Фото: Mercedes

Туркманистон президенти аппарати 25 та зирҳланган Mercedes-Maybach машинасини сотувга қўйди. Бу ҳақда “Хроники Туркменистана” нашри маълум қилди. Машиналарнинг сотилиши ҳақидаги эълон 19 февралда мамлакат давлат биржаси сайтида пайдо бўлган.  

Машиналар орасида 23 та S600L седани, битта S600 Pullman лимузини ва битта CL600 купеси бор. 1995 йилда ишлаб чиқарилган машиналар 25100 доллардан, 2009 йилда ишлаб чиқарилганлари эса 75,5 минг доллардан сотилмоқда.

Туркманистонда бу синфдаги машиналар фақат бошқа давлатлар раҳбарлари келган вақтда қўлланган. Таъкидланишича, президент Гурбангули Бердимухамедов қолган вақт бошқа машиналарда юришни афзал кўради ва уларни шахсан ўзи бошқаради. 

Top