08:49 / 24.02.2018
18947

Тошкент ИИББ йўл белгиларини хатловдан ўтказмоқда

Ҳозирги кунда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан шаҳар кўча ва йўлларидаги 3.27 “Тўхташ тақиқланган” ва 3.28 “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларини хатловдан ўтказиш ишлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Хатлов жараёнида юқорида қайд этилган йўл белгиларининг ҳаракат иштирокчиларига кўриниш даражасига, шунингдек уларнинг кўча ва йўллар белгиланган қисмларидаги мавжуд ҳолатга мослигига эътибор қаратилмоқда.

Хатлов натижаларига кўра ўз аҳамиятини йўқотган 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгилари олиб ташланиб, 3.28 “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларига алмаштирилмоқда.

Таъкидланишича, ушбу йўналишда кўрилаётган чоралар йўл ҳаракати иштирокчиларига қўшимча қулайликлар яратади ва йўловчиларни муаммосиз тушириб чиқариш имкониятини беради.

 

Top