08:56 / 26.02.2018
35420

Samsung’дан Galaxy S9 ва S9+. Қандай жиддий ўзгаришлар бор?

Янги тақдим этилган Galaxy S9 ва S9+’га қараб шундай фикрга келиш мумкинки, бу сафар Жанубий Кореянинг Samsung компанияси худди ўтган йилги моделларга ўхшаш қурилмаларни тақдим этди. Бироқ, барчаси кичик деталлар билан фарқланади. 

Фото: Samsung.com

Ҳа, ушбу моделлар S8 ва S8+’га жуда ўхшайди. Ўша экран, ўша бурчаклар. Бироқ яқинроқдан олиб қаралганда, олдимизда ҳақиқатдан ҳам янги қурилмалар турганини кўришимиз мумкин. Айниқса бу қурилмаларнинг янги камераларида намоён бўлади.

Galaxy қаторидаги янгиликнинг кичик версияси 5,8 дюймли экранга эга. Каттасида – 6,2 дюймли дисплей. Экран томонларининг нисбати ҳар бир қурилмада 18,5:9’га тенг. Ҳар иккиси 2960 x 1440 пиксель кенгликка эга. S9 моделида пикселлар зичлиги бир дюймга 570ни ташкил этади, S9+’да бироз камроқ - 529 ppi. 

Фото: Samsung.com

Бармоқлар изи сканери энди камера модули остида жойлашган. Samsung’дан таъкидлашларича, қурилмалар стереодинамикларида товуш сифатини яхшилаш бўйича катта ишни амалга оширишган. Янги қурилмаларда AKG динамикларидан фойдаланилди, улар Galaxy S8’дан 40 фоизга баландроқ. Бундан ташқари, динамиклар ҳажмли товушни берувчи Dolby Atmos 3D технологиясини қўллаб-қувватлайди. 

Фото: Samsung.com

Компания юзни фарқлаш сканери ишини ҳам яхшилади. Samsung янги қурилмаларда «ақлли сканерлаш» технологиясини тақдим этган, у ўз ичига бирданига икки бошқа технологияни бирлаштирди. Энди телефон қайси технологиядан фойдаланишни ўзи ҳал қилади. Кам ёритилган жойда – кўз пардаси сканери ишга тушади. Жуда ёруғда эса – юзни фарқлаш сканери. 

Фото: Samsung.com

S9 ва S9+ янги моделларидаги энг катта ўзгаришлар ташқи камераларда юз берди. Айни дамда бозорда бўлган барча смартфонлар объективнинг қайдланган диафрагмасига эга бўлса, S9 ҳамда S9+’нинг 12 мегапикселли камераси бирданига икки диафрагма ва оптик барқарорлаштиришга эга «Super Speed Dual Pixel» камерасига эга.

S9 моделида камера апертурани суратга олиш шароитидан келиб чиқиб ўзгартиради. Агарда атрофда ёруғлик етарли бўлса, у f/2.4 диафрагмасига ўтади. Суратлар бурчакдан то бурчакка қадар аниқ чиқади. Бироқ агарда саҳна ёмон ёритилган бўлса, камера f/1.5 диафрагмасига ўтиб, фотосуратга нур қўшади. У ёки бу диафрагмани танлаш имкони йўқ. Тизим автоматик тарзда ишлайди. 

Фото: Samsung.com

S9+ модели икки камера тизимига эга. Иккинчи объектив асосийсининг устида жойлашган, f/2.4 диафрагмасига эга, шунингдек, тасвирни барқарорлаштириш бўйича ички жойлаштирилган оптик функцияси бор. Икки камера «жонли фокус» функциясига эга, у реал вақтда орқа фонни тўғрилаб олиш имконини беради. Янгиликда «мультикадр» функцияси ҳам бор. У тўрт кадрдан йиғма ҳосил қилади ва улардан сўнгги тасвирни шовқиннинг жуда паст даражаси билан яратади. Эффект HDR-фотосуратни яратишда қўлланилувчи ҳолатга ўхшаш. 

Super Speed Dual Pixel камера сенсори HD-кенгликда сониясига 960 кадр тезликда секинлаштирилган видеони олиш имконини беради. iPhone X «слоумо»ни фақат сониясига 240 кадрда олади. 

«Селфи» ишқибозлари фронтал ускуналар панелида f/1.7 диафрагмаси ва автофокусли 8 мегапикселли камерага эга бўлишади. Шунингдек, уларга AR Emoji янги функцияси ёқиши мумкин, у Animoji iPhone X’га жавоб ҳисобланади.

Фото: Samsung.com
Фото: Samsung.com
Фото: Samsung.com
Фото: Samsung.com

S9 ва S9+ Qualcomm Snapdragon 845 янги процессори базасида ишлайди. Кичик модель 4 ГБ оператив хотирага эга бўлса, S9+ 6 ГБ RAM билан жиҳозланган. Ҳар икки қурилма 64 ГБ доимий хотирага эга. Бироқ, microSD слоти туфайли бўш жойни яна 400 ГБ.га ошириш мумкин.

Фото: Samsung.com

Samsung Galaxy S9 ва S9+ 16 мартда сотувга чиқади. Қурилмаларга буюртмани 2 мартдан бериш мумкин. Танлаш учун ранглар: Midnight Black, Lilac Purple, Coral Blue ва Titanium Gray. Қурилма нархлари - S9 учун 719,99 доллар ва S9+ учун 839,99 доллар.

Фото: Samsung.com
Фото: Samsung.com
Фото: Samsung.com
Фото: Samsung.com
Фото: Samsung.com
Фото: Samsung.com

 

Top