13:05 / 27.02.2018
12830

Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Уралга борди

Фото: Мудофаа вазирлиги/Архив

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари делегацияси Марказий ҳарбий округ жанговар тайёргарлиги билан танишиш учун Екатеринбургга келди. Бу ҳақда 27 февраль, сешанба куни округ қўшинлари қўмондони ёрдамчиси полковник Ярослав Рошчупкин хабар берди.

«Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги ҳарбий делегация Уралга Марказий ҳарбий округ жанговар тайёргарлиги ва кундалик фаолиятини ташкил этиш тажрибаси билан танишиш учун ташриф буюрди. Екатеринбургда меҳмонлар МҲО қароргоҳида бўлиб, ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа 14-армияси қўмондонлиги билан ҳам учрашишди», - дея айтиб ўтди Рошчупкин.

Унинг қўшимча қилишича, яқин кунларда меҳмонлар Челябинск вилоятида жойлашган 90-танк бўлинмасида ишини давом эттиради. 

Top