22:10 / 04.03.2018
50869

Ёлғон хабар: «Kun.uz» сайтига туҳмат қилинди

Ижтимоий тармоқда гўёки «Kun.uz» сайти 1 март куни «Марказий банк 8-март хотин-қизлар байрами муносабати билан банк пластик картасидан фойдаланувчи барча аёлларга энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида пул мукофоти тарқатиши» ҳақидаги хабарни бергани муҳокама қилинмоқда.

«Kun.uz» шуни маълум қиладики, сайтда бундай хабар берилмаган, қўлда ясалган линкнинг сайтга алоқаси йўқ.

Сайтдаги хабарлар линклари қуйидаги скриншотдагидек кўринишида бўлади, линкда сарлавҳадаги сўзлар чизиқча билан ажралган. 

Марказий банк билан боғланган линкда эса бундай эмаслиги кўриниб турибди.

 

«Kun.uz» сайти таҳририяти ўз ўқувчилари ва интернетнинг бошқа барча фойдаланувчиларидан сайтга туҳмат қилганларнинг сўзларига ишонмасликни, бу ёлғон тарқалишида иштирок этмасликни сўрайди.

Top