10:40 / 04.03.2018
10569

Сурия курдлари 59 нафар туркиялик ҳарбий ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди

Фото: ANF News

«Сурия демократик кучлари» (SDF) Сурия шимолидаги Раджо шаҳри яқинидаги жанглар вақтида 59 нафар туркиялик аскар ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ANF News хабар тарқатмоқда.

Манба маълумотига кўра, жанглар Бейданли ва Ҳадж-Халилда, шунингдек Мейданки тўғони яқинида давом этмоқда.

20 январь куни Туркия Қуролли кучлари бош штаби Сурия шимолидаги Африн ҳудудидаги курд ҳарбий бўлинмаларига қарши «Зайтун новдаси» номли ҳарбий амалиёт бошлагани ҳақида эълон қилганди. Февраль ойида Сурия ҳукумати ҳарбийлари ҳам шаҳар ҳимояси учун жангга киришгани маълум бўлди, аммо суриялик ҳарбийлар Туркия зарбалари остида чекинди.

Top