15:10 / 09.03.2018
11378

Янги Kia Quoris қандай кўринишга эга бўлиши айтилди

Kia компанияси кейинги авлоддаги K900 янги седанининг илк эскизларини эълон қилди. Модел концепцияси дизайни - Gravity of Prestige – Кореянинг Наьянги ва Американинг Ирвайнидаги студиялар биргаликдаги иши натижаси.

Машинанинг ўзига хос жиҳати – янги радиатор панжараси, у бриллиант шаклидаги 176 ячейкадан иборат ҳамда энергияни чиқариб ташлаш жараёнини акс эттиради. K900 дизайнида кўпроқ оддий ва табиий линиялардан фойдаланилган – компания фикрига кўра, у шу ҳолда анча ҳашаматли кўринади.

Фото: Kia
Фото: Kia

Янги седанни ишлаб чиқариш Кореядаги марка заводида йўлга қўйилади. Жаҳон миқёсидаги сотувларга 2018 йилнинг иккинчи чорагида старт берилади.

Кутилишича, авлодлар алмашинувидан кейин, K900 3,3 литрлик «битурбоолтиталик» тўла узатмали модификацияни олади. Kia Stinger фастбекида унинг кучи 370 от кучига тенг.

Top