Афғонистон мудофаа вазирлиги мамлакатнинг 10 та вилоятида охирги суткада 171 жангари йўқ қилинганини маълум қилди.
“10 та вилоятда олиб борилган ҳарбий амалиётлар давомида бир кун ичида 171 жангари, жумладан ИШИДнинг 6 аъзоси йўқ қилинди”, деб маълум қилинган мудофаа вазирлигининг кундалик ҳисоботида.
Вазирлик маълумотларига кўра, энг кўп террорчилар Қандаҳор вилоятида йўқ қилинган, уларнинг сони 54 нафарни ташкил қилган.
Афғонистонда охирги вақт ИШИД ва “Толибон” жангарилари анча фаоллашган.