23:20 / 11.03.2018
22831

ИИББ бошлиғи Тошкент шаҳрида неча минг кузатув камераси борлигига ойдинлик киритди

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳридаги кузатув камералари ёрдамида жами содир этилган жиноятларнинг 30 фоизи фош этилмоқда. Шу боис, кузатув камераларини ўрнатиш ишлари давом эттирилади. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев 10 март куни бўлиб ўтган очиқ мулоқотда шу ҳақда маълум қилди. 

“Жиноят-қидирув йўналиши бўйича 787та содир этилган жиноятнинг 706та очилган бўлса, шундан 216таси жиноят видеокамералар воситасида фош этилган. Бу 30 фоизни ташкил этади. Тошкент шаҳрида бугунги кунда 140 мингдан ортиқ видеокузатув камералари ўрнатилган. Бу йўналишдаги ишлар ҳали давом этмоқда. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, бунинг фойдаси катта, дейиш мумкин. Биргина Москва шаҳрида 200 мингдан ортиқ камералар ўрнатилган. У ердаги жиноятларнинг 70 фоизи видеокузатув камералари воситасида фош этилган. Шунга биноан, Тошкент шаҳрида ҳам камералар ўрнатилиши давом эттирилади”, - деди Рустам Жўраев. 

ШИИББ бошлиғи  Рустам Жўраев
Top