12:26 / 12.03.2018
16193

Япония тарихидаги энг йирик тунец аукциондан сотилди

Фото: Daily Herald

Япония балиқчилиги тарихидаги энг йирик тунец (окунлар оиласига мансуб, йирик йиртқич балиқ) душанба куни Вакаяма префектурасидаги Кацуура портида ташкил этилган аукциондан сотилди. Унинг оғирлиги – 450 килограмм, узунлиги – 2,74 метр.

Маълум қилинишича, бу 1949 йилдан бери тутилган барча тунецлардан энг каттаси ҳисобланади.

Тунец аукциондан 7,15 млн иенага – тахминан 67 минг долларга сотилди.

Балиқ 9 март куни, Хонсю оролидан 555 километр жанубда жойлашган Огасавара ороллари сувларида тутилди. Балиқчилар уни сувдан чиқариб олишга тахминан бир соат вақт сарфлашди.

Top