09:42 / 30.03.2018
8747

Мудофаа вазирлиги авиацияси фавқулодда вазиятларда қандай масалалар бўйича жалб этилиши белгиланди

Фото: ФВВ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши тасдиқланди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур фармойишда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан бартараф этиш ва огоҳлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг авиациясидан фойдаланиш масалалари белгилаб олинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг авиацияси қуйидаги масалалар бўйича жалб этилади:

Ўзбекистон Республикасининг тоғ ва тоғолди ҳудудларни аэровизуал кузатиш, гидрометеоролгик вазиятларнинг ривожланиш динамикасини текшириш, геологик ва бошқа омилларни, шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни кузатиш;

фавқулодда вазиятлар ҳудудига қутқарув хизматининг куч ва воситаларини ташиш;

фавқулодда вазиятлар ҳудудида кузатув ишларини олиб бориш;

қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш;

фавқулодда вазиятлар ҳудудидан жабрланганларни эвакуация қилиш;

фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудга инсонпарварлик юкларини етказиш;

Шундан келиб чиқиб мазкур фармойиш ижросини бажариш мақсадида жорий йилнинг март ойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзгидромет, Давлат гелология қўмитасининг Хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизмати, Сув хўжалиги вазирлиги мутахассислари билан биргаликда Пскем, Ойгаинг, Охангарон, Оқбулок, Чодак, Тўпаланг, Сангардак Қамчиқ довони каби ҳудудлардаги сув ҳавзаларида илк бор аэровизуал кузатиш ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Мазкур кузатув ишларидан кўзланган мақсад: баланд тоғлардаги қор кўчиши, Пскем, Ойгаинг, Охангарон, Оқбулок, Чодак, Тўпаланг, Сангардак ҳамда Қамчиқ довонида мавжуд сув ҳавзаларидаги қор қатламининг ҳолатларини аниқлаш, шунингдек, Қамчиқ довонидаги қор кўчиш хавфи мавжуд ҳудудда парвозни амалга оширишдан иборат.

Top