14:14 / 04.04.2018
11242

Қироллик оиласи вакилларига устрица ва сув истеъмоли тақиқланди

Фото: Reuters

Парҳезшунослар Британия қироллик оиласи аъзолари учун хорижий сафарлар чоғида истеъмол қилиш тақиқланган маҳсулотлар рўйхатини тузишди, бундан мақсад - уларни заҳарланишдан сақлаш, дейилади Independent нашрида. 

Тақиқланган маҳсулотларнинг биринчи ва асосий гуруҳига моллюскаларнинг барча турлари, жумладан, устрицалар киритилган. Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази экспертларининг фикрича, соҳил сувларидаги зарарли вибрионлар туфайли уларни хом ҳолатда ейиш хавфли. 

"Қора рўйхат"даги кейинги маҳсулот хом гўшт ва яхши қовурилмаган стейклардир, уларда ҳам инсон организми учун зарарли микроорганизмлар сақланиб қолади. 

Бундан ташқари, қироллик оиласи вакилларига сув қувуридан сув ичиш тақиқланди, ҳатто у мамлакатда шундай қилиш мумкин бўлса ҳам.

Top