00:49 / 07.04.2018
7260

Ғазо секторидаги тўқнашувларда жабрланган фаластинликлар сони мингдан ошиб кетди 

Фото: Исроил армияси матбуот хизмати

Ғазо сектори билан чегарада Исроил армияси билан тўқнашувларда жабрланган фаластинликлар сони 1070 нафарга етди, 6 фаластинлик ҳалок бўлди.

Аввалроқ 5 киши ҳалок бўлгани, 900 дан кўпроқ фаластинлик жабр кўргани маълум қилинган.

Жабрланувчилардан 293 нафари ўқотар жароҳат олган, улардан 25 нафарининг жароҳати оғир дея баҳоланган.

Исроил томонидан йўқотишлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Ғазода “Қайтишнинг буюк марши” деб номланган, Исроилга қарши намойишлар сериясининг кўп минг кишилик акцияси ўтмоқда. Акция фаластинликлар томонидан бир ҳафта аввал бошланган ва май ўрталаригача давом этишига ваъда берилган.

Ушбу намойишлар турли йилларда замонавий Исроил ҳудудидаги уйларидан қувилган фаластинликлар тақдирига эътибор қаратишга чорланган.

Top