22:57 / 09.04.2018
7159

Ҳиндистондаги автоҳалокатда 26 бола ҳаётдан кўз юмди 

Фото:AP Photo / Rafiq Maqbool

Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатида мактаб автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида камида 26 бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда. 

Телеканал маълумотларига кўра, автобус чуқурлиги 30 метрлик дарага тушиб кетиб, ағдарилиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари маълум қилинмаган.

Воқеа жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.

Маълум қилинишича, автобусда хусусий мактабнинг 5- ва бошланғич синфлар ўқувчилари бўлган. India Today нашрининг маълум қилишича, автобусда 40 га яқин бола бўлган. 

 

Top