21:50 / 18.04.2018
4552

Карен Карапетян Арманистоннинг бош вазири биринчи ўринбосари этиб тайинланди    

Фото: Sputnik Армения

Арманистон президенти Армен Саркисян 18 апрелда мамлакатнинг собиқ бош вазири Карен Карапетянни бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинлади. 

Арманистон конституциясига кўра, Карапетян номзодини мамлакатнинг янги бош вазири Серж Сарсгян таклиф қилган. Карапетян бош вазир лавозимини 2016 йилдан 2018 йил 9 апрелигача эгаллаган.

Саркисян, шунингдек, Армен Геворгян ва Ваче Габриелянни бош вазир ўринбосарлари этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолаган. Армен Геворгян бунгача президент маъмурияти бошлиғи бўлиб ишлаган, Ваче Габриелян эса бош вазир ўринбосари ва халқаро иқтисодий интеграция ва ислоҳотлар вазири лавозимларини эгаллаган.

 

Мавзу
Арманистон можароси
Арманистонда собиқ президент Серж Саргсян бош вазир бўлишига қарши норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар ташкилотчиси бу ҳаракатларни «Бахмал инқилоб» деб атади
Барчаси
Top