20:59 / 24.04.2018
48380

Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи қачон амалга оширилиши маълум бўлди

Фото: Президент матбуот хизмати

Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййип Эрдўған жорий йилнинг 29 апрел куни расмий ташриф билан Тошкентга келади. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Туркия етакчиси 29 апрел - 1 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб, президент Шавкат Мирзиёев билан асосан иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама этиши режалаштирилган.

Шунингдек, маданий ва сайёҳлик лойиҳаларига сармоя киритиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, қурилиш материаллари, текстиль, фармацевтика ва бошқа шу қатор соҳаларда амалга оширилиши лозим бўлган ҳамкорлик шартлари келишиб олинади.

Хабар қилинишича, президент Эрдўған Ўзбекистондан сўнг, Жанубий Кореяга ташриф буюриши ҳам режага киритилган.

Мавзу
Ўзбекистон - Туркия муносабатлари

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан 25 октябрь куни давлат ташрифи билан Туркияга борди

Барчаси
Top