08:51 / 07.05.2018
8607

Зидан “Камп Ноу”даги илк 4 та ўйинини ютқазмаган тарихдаги биринчи мураббий бўлди

Фото: Lluis Gene | Agence France-Presse

Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионатининг 36-турида меҳмонда “Барселона” билан учрашувда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижага эришди.

Мадридликлар бош мураббийси Зинедин Зидан “Барса”нинг уй майдони “Камп Ноу”даги илк 4 та ўйинининг бирортасида ютқазмаган тарихдаги биринчи мураббийга айланди.

“Қаймоқранглилар” француз мураббийлиги остида рақиб майдонида 2 марта дуранг натижа (2:2, 1:1) қайд қилишган ва 2 марта ғалабага (3:1, 2:1) эришишган. 

Top