20:31 / 17.05.2018
9603

“Ибн Сино”даги бекатда пичоқбозлик юз берди - ИИВ

16 май куни Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яшовчи муқаддам судланган А.О. “Ибн Сино” даҳасида жойлашган автобус бекатида ўзаро жанжал оқибатида шу даҳада яшовчи М.Қ.нинг қорин ва кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада М.Қ. касалхонага ётқизилган. А.О. ушланган.

Top