11:30 / 22.05.2018
4445

ШҲТ Хитойдаги йиғилишда терроризмга қарши кураш дастурини тасдиқлайди

© Sputnik / Болат Шайхинов

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари 9-10 июнь кунларида Хитойнинг Циндао шаҳрида ўтказиладиган йиғилишда 2019-2021 йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик қилиш дастурини тасдиқлашади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ШҲТ давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котибларининг сешанба кунги учрашувида маълум қилди.

«Циндаода 2019-2021 йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик қилиш дастури тасдиқланади. Унинг ҳаётга татбиқ этилиши ваколатли органларнинг ШҲТнинг минтақавий аксилтеррор тузилмаси билан мувофиқликда фаол ҳаракатлар олиб боришини талаб этади», деган у.

Унинг сўзларига кўра, террорчи гуруҳларнинг жиноий доиралар билан яқинлашуви ШҲТ давлатларининг ваколатли органлари трансмиллий жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши қаратилган ҳаракатларини фаоллаштиришини талаб этади.

Top