11:58 / 22.05.2018
14439

Ўзбекистонда интернет билан боғлиқ муаммолар бор эканини тан оламиз - Рўзиев 

Фото: «Ўзбектелеком»

Абонентлар бир неча йилдан бери тақдим этилувчи хизматлар сифатидан норози. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» бош директори Фарҳод Рўзиев #MITCROADMAP2018 анжуманида маълум қилди.

«Бозор бу ҳолатдан чарчади ҳамда бу ҳайратланарли эмас. Сабаби, интернет жамиятнинг ажралмас бир қисмига айланди. «Ўзбектелеком» гўёки ҳеч нарсани кўрмай, барчасига жавобан жим туришда давом этмоқда. Йўқ, биз барчасини биламиз. Бугун Ўзбекистонда интернет билан боғлиқ муаммолар бор эканини тан оламиз. Бу нафақат кишиларнинг ҳаёт сифатига таъсир қилади, балки иқтисодиёт ривожига ҳам таъсир кўрсатади. Биз бу вазиятни тўғриламоқчимиз», - дея айтиб ўтди Рўзиев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Skype иши тиклангани хабар қилинганди.

Top