15:36 / 29.05.2018
10475

“Чорвоқ сув омбори” насос станциясидаги ўғирлик фош этилди

Иллюстратив фото/Satu.kz

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

22 май куни “Қурилиш монтаж таъмирлаш” УК раҳбари З.Қ. ИИБга  мурожаат қилиб,  2017 йил декабрь ойидан 2018 йил апрель ойига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс “Чорвоқ сув омбори” ҳалқа йўлида қурилган насос станциясига, эшик қулфини бузиб кириб, у ердан умумий қиймати 68.600.000 сўмлик 7 дона “Grandfar” русумли сув насосларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Чорбоғ қўрғонида яшовчи 5 нафар шахс содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.

Top