11:24 / 31.05.2018
4211

Тошкент вилоятида “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида фестивал ташкил этилди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги 124-махсус мактаб интернатда “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида спорт фестивали ташкил этилди. Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Тошкент вилояти филиали томонидан имконияти чекланган болалар мактабида уюштирилган фестиваль “1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ўтказилди. Бу ҳақда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси KUN.UZ’га маълум қилмоқда.

Фото: Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси 

Кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтган мусобақада ўқувчи ёшлар 2 гуруҳга бўлиниб ўзаро беллашдилар. Мусобақа кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Таъкидланишича, спорт тадбири байрамга айланиб кетган ва “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” арафасида болаларга байрамона кайфият улашган.

Тадбир сўнгида ғолиб жамоа ҳамда ўқувчи ёшларга Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Тошкент вилояти филиали томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Фото: Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси 

Маълум қилинишича, мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Ўзбекистон Республикасида оммавий спортни  янада ривожлантиришга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида ”ги  ПҚ-3031-сонли  қарорларини ижросини таъминлаш, шунингдек Тошкент вилоятида оммавий спортни кенг ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилган.

Top