Мисрлик тадбиркор Нажиб Савирис «Реал» собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан фаолиятини қаерда давом эттиришини айтди.
«Зидан Қатар терма жамоасини бошқаради ва 2022 йилги жаҳон чемпионатига тайёрлайди. Маоши - 50 миллион евро, шартнома муддати - 4 йил. Пул ҳамма нарсани ҳал қиладими?» — деб ёзди Савирис твиттер саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан 31 май куни истеъфога чиққанини эълон қилди ва яқин орада ҳеч қаерда ишламаслигини таъкидлаган эди.