14:52 / 06.06.2018
15511

44 килограммдан ортиқ “опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс қўлга олинди

Иллюстратив фото/mvd.uz

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Тадбир давомида Термиз туманида Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси М.И. икки дона полиэтилен қопга солинган, жами оғирлиги 44 кг. 668 гр. бўлган “опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётганида қўлга олинган.

Top