12:07 / 07.06.2018
14545

НАТО собиқ бош котиби Россия ва Украина ўртасидаги уруш ҳақида ўз фикрини айтди

Фото: Reuters/Pixstream

НАТО собиқ бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг маълум қилишича, Россия ва Украина ўртасида бир неча йил муқаддам ҳарбий тўқнашув юз берганида, Россия армияси бир неча кун ичида ғалаба қозонган бўларди. Бу ҳақда у Die Welt газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Агарда Россия буни хоҳласа, рус қўшинлари Украинани бир неча кун ичида босиб олиши мумкин эди», - деган Расмуссен.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда кучайган Украина армияси Россия армияси ҳужумини тийиб туришда яхши фойда бермоқда.

Шунингдек, собиқ бош котибнинг айтишича, Шимолий Атлантика Альянси мамлакатлари Россия армияси ҳужумига тайёр, бироқ можароларга дипломатик йўл билан ечим топишни маъқул кўради.

Расмуссеннинг қайд этишича, НАТО Россиянинг альянсга кириши масаласини кўриб чиққан бўларди, аммо Москвадан ҳеч қачон бундай мурожаат келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қримда сув билан боғлиқ жиддий муаммолар борлиги маълум қилинганди.

Top