14:49 / 14.06.2018
4461

Хориждаги дипмиссиялар фаолиятини кескин ўзгартириш бўйича чоралар белгиланди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2018 йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъати мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мажлисга раислик қилган ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов нутқида, вазир ўринбосарлари ҳисоботларида ТИВ марказий девони ва хориждаги ваколатхоналари фаолияти ҳар томонлама таҳлил қилинди, бунда давлат раҳбарининг 2018 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 5400-сонли фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 3654-сонли қарорида кўрсатилган топшириқлар ижросига асосий эътибор қаратилди.

Ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорда вазирлик девони ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик миссиялари ишига танқидий баҳо берилди, шунингдек, улар фаолиятини кескин ўзгартириш бўйича чоралар белгиланди.

Top