14:22 / 15.06.2018
7012

Оҳангаронда қоровул ўз иш берувчисини тунаб кетди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи Д.А. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, у шу йил 5 июнга ўтар кечаси номаълум шахс Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ҳудудида жойлашган “Янгиобод қурилиш” МЧЖ биносига девор ошиш йўли билан кириб, у ердан 6та электродвигатель, 6та регулятор ускуналари, 1та электр пайвандлаш ускунаси, 3та газ баллони ва узунлиги 50 метр бўлган кабелларини ўғирлаб кетганлиги маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Оҳангарон туманида яшовчи, юқоридаги МЧЖ қоровули Х.Ч. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Top