08:18 / 18.06.2018
34891

«Ал-Қоида» етакчиси асирга олинди

Фото: Al Arabiya

Ливия қуролли кучлари «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳи етакчиларидан бири Абу Сафён бин Камуни асирга олишди. Бу ҳақда Al-Arabiya ҳарбий манбаларга асосан хабар қилмоқда.

Экстремист Дерна шаҳридаги амалиёт вақтида ушланган. Таъкидланишича, у раҳбарлик қилган гуруҳда ўқ-дорилар тугаб қолган, бу уларга қарши ҳужум қилиш учун имкон берди.

59 ёшли бин Каму - «Ал-Қоида»нинг энг юқори мансабли етакчиларидан бири. У Ливиядан 1980-йилларда кетган бўлиб, Суданда Осама бин Лодиннинг шахсий ҳайдовчиси бўлган. Уни АҚШ ҳарбийлари қўлга олишган ва Гуантанамо қамоқхонасига жойлаштиришган, 2007 йилда эса Ливияга экстрадиция қилинди. Бу давлатда ҳам у қамоқда эди.

2011 йилда террорчи қамоқхонадан қочишга муваффақ бўлган ва Дернада экстремистик гуруҳга асос солганди.

Top