15:23 / 21.06.2018
13079

НАТО Черногория ҳудудидаги СССР қуролини йўқ қилмоқчи

Фото: EPA

НАТО Черногорияни «қуролсизлантириш» ва унинг ҳудудида бўлган СССР давридаги қурол-яроғларни йўқ қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда RT альянс тендерига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, гап СССРда ишлаб чиқарилган денгиз миналари, кемаларга қарши ракеталар жанговар каллаклари ва кемаларга қарши торпедолар ҳақида кетмоқда. Уларни мамлакат ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ва йўқ қилиш мўлжалланган.

«Пудратчига Черногориядаги тегишли омборлардан қурол-яроғ захираларини олиб чиқиш ва уларни ўзига тегишли бўлган, қуролсизлантиришга мўлжалланган объектга хавфсиз кўчириш бўйича мажбурият юклатилган», - дейилади ҳужжатда.

Таъкидланишича, ижрочи компания қурол олиб ўтиш жараёнида йўқолмаслигига оид кафолатлар бериши лозим.

Top