18:35 / 01.07.2018
5685

АҚШда озиқ-овқат маҳсулотларини ҳайдовчисиз қурилмаларда етказувчи сервис ишга тушди

Биз ўрганган товарларни етказиб бериш шакли тобора кўпроқ курьерлар ўрнига учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш томон ўзгармоқда. Американинг йирик Kroger ритейлери Nuro компанияси билан ҳамкорликда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш шаклини ўзгартиришни ният қилди. Янги сервис ўз ишини бошлашга улгурди. 

Фото: Nuro

Энг аввало, лойиҳа иштирокчилари ҳақида икки оғиз сўз. Kroger – бу Американинг 1883 йилда асос солинган энг йирик супермаркетлар тармоқларидан бири. Kroger ўз айланмасига кўра Wal-Mart супермаркетлар тармоғидан кейин иккинчи ўринда туради. Nuro – товарларни етказиш мақсадида роботлаштирилган кичик фургонлардан фойдаланишни режалаштирган стартап. Nuro дастлаб фақат озиқ-овқат маҳсулотларини етказишга ихтисослашишни режалаштирмай, кенг профилли компания бўлишни мақсад қилганди. 

Фото: Nuro

Товарларни харид ва буюртма қилиш махсус илова орқали амалга оширилади. Шундан кейин товар ортилган автомобиль фойдаланувчининг ёнига келади, ҳозирча сервиснинг тест синови бўлгани учун унинг ичида оператор ўтирибди, фавқулодда вазият юзага келган тақдирда, у бошқарувни ўз қўлига олади. Буюртма етказилганидан кейин буюртмачи авто панелига керакли қисмга киришни таъминловчи кодни киритади. Бугунга келиб товарларни бундай усулда етказиш қанчага тушиши ва якуний эксплуатация вақти номаълумлигича қолмоқда. 

Фото: Nuro

 

Top