22:49 / 12.07.2018
25573

Паст Дарғомда нобакор она икки қизалоғини пичоқлаб ўлдирди ва ўз жонига ҳам қасд қилди

2018 йил 5 июль куни Самарқанд вилояти Паст Дарғом туман ИИБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 4 июлидан 5 июлига ўтар кечаси, соат тахминан 1:00 лар атрофида туманнинг “Қоравултепа” маҳалласида яшовчи 2016 йилдан буён фуқаро А.А. (айни пайтда Россия Федерациясига ишлаш учун кетган) билан шаърий никоҳда бўлган Р.Р. яшаш уйи ётоқхонасининг кириш эшигини қулфлаб, 2 нафар вояга етмаган қиз фарзандлари — 2011 йилда туғилган Б.Т.нинг қорин қисмига 12 маротаба ва 2017 йилда туғилган М.Р.нинг қорин қисмига 9 маротаба ошхона пичоғи билан уриб қасддан ўлдирган.

Сўнгра ушбу ошхона пичоғи билан ўзининг ҳам қорин соҳаси киндик атрофига жами 9 марта уриб, оғир аҳволда Паст Дарғом туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимига ётқизилган, деб хабар бермоқда Kun.uz’га «Паст Дарғом ҳақиқати» газетаси мухбири Қиёмжон Зиётов.

Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top