Сербиялик теннисчи Новак Жокович фаолиятида 4-марта Уимблдон мусобақаси ғолиби бўлди.
31 ёшли Жокович финалда жанубий африкалик Кевин Андерсонни 6:2, 6:2, 7:6 (7:3) ҳисобида мағлуб эта олди.
Андерсон ва Жокович умумий ҳисобда ўзаро 7-марта учрашишди. Ўзаро қарама-қаршиликда сербиялик теннисчи 6:1 ҳисобида олдинда бормоқда.
Бундан аввал Жокович 2011, 2014, 2015 йилларда ҳам Уимблдон ғолиби бўлган. Сербиялик учун бу Катта дубулға мусобақаларидаги 13-ғалабаси бўлди. У 6 марта Австралия очиқ чемпионатини, 2 марта US Open’ни, бир марта Roland Garros’ни ютган.