22:02 / 21.07.2018
10384

KNOC, SACOR компаниялари нега Ўзбекистонга қизиқиш билдиряпти?

Фото: Pasardana

Caspian&Europe Upstream нефть-газ компанияси бош таҳлилчиси Эшли Шерманнинг фикрича, Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасида минтақа ва ҳатто глобал миқёсда рақобатлашишга потенциали етади​. У бу ҳақда Trend'га берган интервьюсида ​фикр билдирган.

"Корея Миллий нефть корпорацияси ҳамда Озарбайжон давлат нефть компанияси - SOCAR'нинг Ўзбекистонда янги нефть-газ манбаларини аниқлашга бўлган қизиқиши соҳани жадаллаштиришга хизмат қилади. 

Ўзбекистонда яқин йиллар ичида қатор иқтисодий ислоҳотларни (валюта либерализацияси ва эркин конвертация тизими) амалга оширилди. Бу, албатта, нефть-газ секторига ҳам ижобий таъсир этмоқда. Қулай бизнес муҳити ва ҳудудий алоқалар яхшиланмоқда. Халқаро инвесторлар Ўзбекистонда яратилган шароитларни юқори баҳолашяпти. 

CNPS ўтган йили Қоракўлда газ лойиҳасини амалга оширишга киришган бўлса, "Газпром" газ майдони бўйича шартнома имзолади. Ўзбекистоннинг нефть-газ соҳасида минтақа ва ҳатто глобал миқёсда рақобатлашишга потенциали етади. Шўртангаз комплекси ва 2.2 млрд.АҚШ долларига баҳоланган Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи учун GTL объектини ташкил қилишга етарли маблағ ва халқаро мутахассислар ёрдами керак. Технологияни лицензиялаш халқаро кўмак олишга, натижада, янада кўпроқ нефть-газ конларини очишга имкон яратиб беради”.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 16 май кунида "Ўзбекнефтгаз", SOCAR (Озарбайжон) ва BP Exploration ўртасида гео-қидирув техник ишларни ҳамкорликда олиб бориш бўйича меморандум имзолаганди. Бу мамлакатга хориж технологиясининг кириб келиши, кенг қўлланиши ҳамда маҳаллий мутахассислар маҳорати ошишига катта хизмат кўрсатади.

Шу йилнинг дастлабки 5 ойида Ўзбекистонда 466 минг тонна газ ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0.6 фоиз ўсиш кўрсаткичини қайд этди.​

Top