14:55 / 26.07.2018
14373
Реклама

Shivaki саноат кондиционерлари: Ўзбекистон бўйлаб 100 дан ортиқ муваффақиятли лойиҳалар

Фото: Shivaki 

Йирик савдо маркази ёки офис остонасига қадам босишингиз билан майин, салқин ҳавони ҳис этасиз. Бинода эсувчи салқин шабада ёзнинг жазирамасида унутилмас ҳузур бағишлайди. Аммо бинонинг ичида сайр қилганда на ишлаётган моторларнинг товушини эшитасиз, на деворларда осилган кондиционерларга кўзингиз тушади.  Ёзнинг иссиқ кунларида йирик биноларда салқиндан лаззатланишингиз учун  SHIVAKI корхонаси юқори сифатли саноат кондиционерларини ишлаб чиқармоқда.

Artel заводларида ишлаб чиқариладиган SHIVAKI саноат кондиционерлари Ўзбекистон бозорларида пайдо бўлганига уч йил бўлди. Ўтган уч йил давомида SHIVAKI компанияси юздан ортиқ турли лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширди, истъемолчилар орасида катта шухрат қозонди ва саноат кондиционерларини ишлаб чиқарувчи корхоналар орасида етакчи ўринни эгаллади.

Япон технологиялари бўйича ишлаб чиқарилган SHIVAKI кондиционерлари 5 турга бўлинади:

Фото: Shivaki 

Чиллер ва Фанкойллар Ягона совуқлик манбаи бўлмиш чиллер, совитувчи хладагентни фанкойлга узатади. Фанкойл эса хладагент ёрдамида бинони совитади. Ушбу совитиш усулининг афзаллиги шундаки, чиллер ва фанкойл тизими осон ўрнатилади ва ҳар қандай бинога тўғри келади. 
Ушбу тизим бино ҳоналаридаги ҳароратни алоҳида назорат қилиш имкониятини беради. Чиллер ва Фанкойл тизими офис марказлари, меҳмонхоналар, касалхоналар, савдо марказлари, кўп қаватли турар-жой марказларида бемалол ўрнатилиши мумкин.

Фото: Shivaki 

VRV/VRF кондиционерлаш тизими – марказлаштирилган, юқори энергия самарадорлигига эга бўлган кондиционерлаш тизими ҳисобланади. - VRV/VRF кондиционерлаш тизимининг ички блоклари мутлақо товушсиз ишлайди ва бинодаги одамларга ишлаш учун қулай шароит яратади.

Мультиҳудудли сплит-тизим Ушбу тизим ўзининг ихчам ўлчамлари билан ажралиб туради. Мультиҳудудли сплит-тизим ёрдамида бинонинг ҳар бир қисмида алоҳида ҳарорат ўрнатиб уни осон назорат қилишингиз мумкин.
Мультиҳудудли сплит-тизимнинг афзаллиги шундаки, бинода янги хоналар қурилганда, тизимни узайтириб янги хоналарни ҳам кондиционерлаш имконияти мавжуд.

Фото: Shivaki 

Каналлик сплит-тизими Бинодаги ҳавони иситиш ва совитишдан ташқари, уни намлайди, тозалайди ҳамда кислород билан бойитади. Каналлик сплит-тизимнинг афзаллиги шундаки, ушбу тизимнинг қисмлари хоналарда умуман кўринмайди, ва хоналарнинг дизайнини бузмайди.

Каркас-панель туридаги марказий кондиционер тизими (AHU)
Йирик маъмурий бинолар, сув ҳавзалари, саноат корхоналари учун мўлжалланган. Ушбу турдаги кондиционерлаш тизимининг қисмлари турли хил вариантларда уланиш ва комбинациялаштирилиш имкониятига эга бўлганлиги сабабли, ҳар қандай бинога ўрнатилиши мумкин.

Фото: Shivaki 

Ҳозирда SHIVAKI саноат кондиционерлари Ўзбекистон республикаси бўйича  кўпдан-кўп меҳмонхоналарда, савдо марказларида, кўп қаватли саноат биноларида, ҳамда турли хил ўзга йирик биноларда ўрнатилган. SHIVAKI саноат кондиционерлари тоза, салқин ва кислород билан бойитилган ҳаво гарови бўлиб, сизга нафақат шинамлик, балки саломатлик ва тетиклик ато этади.  SHIVAKI саноат кондиционерларини ҳарид қилганингизда, кондиционерлаш тизимини лойиҳалаштириш хизмати бепул.

SHIVAKI корхонаси маҳсулотларига уч йил тўлиқ бепул кафолат беради. Қўшимча маълумот учун (+99871) 202-22-20 рақамига қўнғироқ қилинг ёки SHIVAKI интернет саҳифасига ташриф буюринг: 

Facebookhttps://www.facebook.com/shivakiuz/

Реклама ҳуқуқи асосида

Top