16:37 / 27.07.2018
6274

Гибралтар бўғозида 500дан ортиқ муҳожир қутқариб қолинди

Фото: AP

Жума куни Испания қутқарув хизмати ходимлари Гибралтар бўғози орқали қайиқларда сузиб ўтишга уринган 500дан ортиқ муҳожир денгизда қолиб кетганини пайқаб қолишди.

Умумий ҳисобда 505 киши ўтирган 24 та қайиқ аниқланди.

Пайшанба куни эса қутқарув хизмати Гибралтар бўғозида 314 киши ва Альборан денгизида 100 киши қолиб кетганини аниқлаганди.

Муҳожирларнинг Ўрта Ер денгизи орқали Испанияга оқими кейинги ойларда сезиларли равишда ошди. Агар 2017 йил давомида Испанияга денгиз орқали 22,4 мингдан ортиқ муҳожир келган бўлса, шу йилнинг январидан июлига қадар 21 минг киши, июль бошидан буён эса 5916 киши келган, дейилади Халқаро миграция ташкилоти маълумотида.

Top