16:50 / 03.08.2018
50273

Марғилон шаҳрининг собиқ прокурори Бош прокурорга янги ўринбосар бўлди. Бу унинг 1,5 йил ичидаги бешинчи лавозими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги Фармонига асосан Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Акмалхўжа Мавлонов 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Адлия катта маслаҳатчиси  Мавлонов прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, Марғилон шаҳар прокурори (2017 йил мартигача), Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари (2017 йил), Хоразм вилояти прокурори (2017 йил 8 октябридан 2018 йил 25 февралигача) лавозимларида фаолият юритган.

2018 йилнинг февраль ойидан шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Фото: Марғилон шаҳри прокурори Акмалхўжа Мавлонов, 2017 йил феврали / Kun.uz

Эндиликда бош прокурор Отабек Муродовнинг биринчи ўринбосари Эркабой Аминович Тожиевдан ташқари, яна 5 ўринбосари бор. 

Булар Салом Исматович Самадов, Ғайрат Ботирович Хидоятов, Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов, Эркин Тўраевич Юлдашев ва Акмалхўжа Юсупович Мавлонов.

Top