09:13 / 09.08.2018
3664

Нью-Мексикодаги "база" эгаси болаларни мактабга ҳужум қилишга тайёрлаган

Прокуратура Нью-Мексико штатида яшовчи фуқарони болаларни мактабда ўқотар қурол ишлатишга тайёрлаганликда  айбламоқда, деб хабар берди CBS телеканали.

Фото: foxnews

Полиция ўтган ҳафтада қўлбола тарзда тайёрланган "база"да тинтув ўтказди. Бу ерда бир ёшдан 15 ёшгача бўлган 11 нафар бола топилган. Уларнинг барчаси абгор ва оч-наҳор аҳволда бўлган.

Прокурор тақдимномасига кўра, "база" эгаси 39 ёшли Сирож ибн Ваххож келгусида "зўравонлик ва ноқонуний мақсадларда" фойдаланиш учун болаларни винтовкалардан ўқ отишга ўргатган.

New York Daily News газетасининг хабар беришича, ибн Ваххож болаларни оммавий ҳужумлар уюштиришга тайёрлаганини тан олган.

Фото: AP

Ибн Ваххож 1993 йилда Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази ертўласида портловчи модда ортилган юк машинасини портлатган террорчиларнинг раҳнамоси бўлган Сирож Ваххожнинг ўғли ҳисобланади. 

Top