01:01 / 13.08.2018
41240

Япониялик қизалоқ барчани соч турмаги билан ҳайратга солди 

Нима деб ўйлайсиз, олти ойлик болакайнинг Instagram’да 50 минг обуначилари бўлиши мумкинми? Агар унинг ғаройиб сочи бўлса, бу – оддий. Худди япониялик қизалоқ Шанко каби.

Фото: facte.ru

 

Фото: facte.ru

Шанко 2017 йилнинг охирида дунёга келган. Одатда чақалоқлар бошида жуда кам соч билан ёки умуман сочсиз туғилишади. Бироқ бу ҳолатда бари ўзгача бўлди. Шанко қалин сочлар билан туғилди, бироз вақт ўтгач, у соч турмагига айланди.

Фото: facte.ru

Қизалоқнинг онаси қизи 5 ой вақтида унинг аккаунтини яратди. Кўриб турганингиздек, ўша вақтга келиб, Шанконинг сочи анча кўпайган.

Одамлар уни кўриб, миттивойга парик кийдиришган деган фикрга боришарди. Бироқ у табиий кўринарди, шундай бўлса-да, шубҳа бор эди.

Фото: facte.ru
Фото: facte.ru
Фото: facte.ru

Кузатувчилар шубҳасига барҳам бериш мақсадида, қизалоқнинг онаси соч турмагини турли ракурслардан, ҳар хил кўринишда суратга олди. Ана шундан кейин сочлар ҳақиқийлиги маълум бўлди.

Соч турмаги

Фото: facte.ru
Фото: facte.ru

Сиз сочлар ҳақиқийлигига ишонасизми?

Бугунги кунда Бенни Гарлем ва унинг қизи Жексин дунёдаги энг узун ва қалин сочлар эгаси сифатида тан олинган. 

Фото: facte.ru

Ким билади, улғайгач, Шанко ҳам сочини ўстириб, Рекордлар китобига киришни истар. Балки аксинча бўлар – қизалоқ сочини калта кестиришни маъқул кўрар. Буни вақт кўрсатади.

Мавзуга оид
Top