15:46 / 13.08.2018
9218

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети сиртқи бўлими учун ижодий имтиҳонлар бошланди

Фото: Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети сиртқи бўлими учун ижодий имтиҳонлар бошланди. Сиртқи бўлим учун имтиҳонлар ижодий ва тест синовларидан иборат бўлиб, бугун ижодий имтиҳоннинг биринчи босқичи - суҳбат бўлиб ўтди. 

2018-2019 ўқув йили учун белгиланган қабул квотасига асосан, университет сиртқи бўлимига 2та йўналиш: Телерадиожурналистика ва Босма ОАВ журналистикаси бўйича 50 (30 нафар ўзбек, 20 нафар рус гуруҳларига) ўрин ажратилган. 

Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети қабул комиссияси сиртқи бўлимда ўқиш истагини билдирган 190 абитуриентдан ҳужжат қабул қилган.

Сиртқи бўлим абитуриентлари энди ёзма ижодий имтиҳон ва 2та фан асосида тест синовларини топширадилар.

Top