Ўзбекистон эркин кураш жамоаси етакчиси Беҳзод Абдураҳмонов Осиё ўйинлари финалига йўл олди.
74 кг вазн тоифасида иштирок этувчи ушбу спортчи ярим финалда япониялик Юҳи Фужинамига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 11:1 (8:1, 3:0).
Энди Бекзод Абдураҳмонов финалда Қозоғистон вакили Данияр Кайсановга қарши гиламга чиқади. Қозоғистонлик спортчи ярим финалда жанубий кореялик Гонг Бюнгминни 12:8 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга чиққан.
Ўзбекистоннинг 86 кг вазн тоифасидаги вакили Рашид Қурбонов эса чорак финалда мўғулистонлик Ордогал Уйтуменга мағлуб бўлди - 2:6 (0:6, 2:0). Энди у рақибининг турнирдаги кейинги иштирокига қараб бронза медал учун курашиши мумкин бўлади.